Archive for Umimiy

АБДУЛЛО ОРИПОВНИНГ ЯНГИ ШЕЪРИ

Устоз Абдулла Орипов юқори лавозимларда юрганларида ҳеч қачон яқинларига борган, ҳамсуҳбат бўлган эмасдим… Яқинда туғилган кунлари ўтгач, зиёрат қилишга бордик. Бир ғазал ўқиб бердилар, эндии ёзилган экан. У Аллоҳга муножат эди, шу пайтгача ерда юрган биттағяримтасини танҳо билиб юрганлари учун ўкинч бор эди унда, Аллоҳни кечикиб бўлсада топганларидан қувонч бор эди унда. Ёдимда қолганича, сайтга туширдим:

 

 

Абдулло ОРИПОВ,

Ўзбекистон халқ шоири.

 

***

Кимнидир танҳо дедим мен топгунимча то Сени,

Во ажаб, дунёни топдим англагач танҳо Сени.

 

Аслида, ёлғиз ўзингда жо экан борлиқ – жаҳон,

Ҳеч биров топмас ўзин ҳам топмаса, илло, Сени.

 

Минг таассуфким, башарга хос экан алдамчилик,

Ўртага номинг қўйиб гоҳ, алдагай ҳатто Сени. Davomi

РАУФ ПАРФИ ҲИКМАТЛАРИ:

 

 

Шеърият Аллоҳ одамни ер учун яратгани каби қадимийдир. Ёруғ дунёга келган инсон бор экан, инсон бўлиб туғилган экан- Инсон ҳақлари, инсон ҳуқуқи бордир. Инсон Ҳуқуқи- Шеърият ҳуқуқи. Инсон ва Табиат уйғунлиги абадий, табиат тартиботи ўзгармас, аммо инсон табиати ўзгарувчандир. Мувозанат бузилган жойда жаҳолатнинг қора қуёши ёниб фикр оламини зулматга чулғайди, қонга булғайди. Муборак уйғунлик йўлида жафо чекканларнинг карвонбошилари шоирлардир, эҳтимол. Шеърият чексизликдир- аммо шеъриятнинг осмонига боқиб чексизликнинг ҳам чеки бор, деб ўйлайсиз.
Шеърият инсоннинг илкин нафасидир, поёнсиз нафаснинг моддийликка айланишидир, балки.

*

Ўзбек миллати бу олтин мероснинг эгаси, бу мерос бутун жаҳон учун, бутун инсоният учун Аллоҳ инояти ила гўзал армуғондир. Ўзбек миллати- жаҳон сивилизасиясини бир поғона баланд кўтарган буюк миллатдир. Ўзбек бўлиб туғилган, ўзбек деган номни муқаддас билиб тану руҳида асраган инсон нақадар бахтли инсондир.

*

Доимо ўлимни англамоқчи бўлиб келганман. Қолаверса бу ҳаёт билан боғлиқ. Буни бир сўз билан айтиш қийин. Уларни сизга вақт тушунтириб беради. Мени қайғули ёзишимга сабаб бўлган туйғу – бу Ватанга бўлган муҳаббат туйғусидир. Ватани қуликда азоб чекаётганда шоир қайғули ёзишга мажбур. Вақти келиб, бор ҳақиқатни рўйи – рост англаб етганларингдан сўнг. Сизнинг ҳам ичингиз дарду – фарёдга тўлади. Шўх – шодон эмас, мунгли ва маҳюс ёза бошлайсиз. Шунда сизларга қараб, изтиробга тўла ғам муборак бўлсин, бу саодат сизга муборак бўлсин, дейман! Davomi

RAUF PARFI SHE”RI “ABDULKARIM BAHRIDDIN” 27 dekabr 2003 yil

              

 

                  АБДУЛКАРИМ БАҲРИДДИН

                 Иблислар, махлуқлар юрган жаҳонда

                 Менга жой йўқмикан, онажон…

                                        Абдулкарим БАҲРИДДИН

 

Сен – Шоир, чорлайсан осмон қурларин,

Ойнинг сочларини суйиб тарайсан,

Кўзларингга ютиб куннинг нурларин,

Болаликнинг кўзлари-ла қарайсан.

 

Сен букун Манфред, банди ва банда,

Сен учдинг мусиқор оғзини боғлаб.

Чеккил, чексизликнинг чегаси санда,

Кул! Ҳайқир, танингни ўтларда доғлаб.

 

Бошинг узра Румий дарвишу набий,

Қошингда – Навоий, Сен – Бобо Тоҳир.

Сен – Шоир, мангусен охират каби.

 

Шеърият – ибтидо, шеърият – охир,

Изтиробдан ўлмас шоирнинг қалби,

Шоирнинг онаси Изтироб, ахир.

 

Рауф Парфи.

 

27.12.03.

ISMAT XUSHEV – TOSHKENTDA!

 

Исмат Хушев 10 йил аввал ногоҳон хорижга бош олиб кетиб мени бир ҳайратга солганди. Мана ногоҳон ўн йилдан сўнг Тошкентда кириб келиб яна ҳайратлантирди. Бугун у ўй йиллик хижратдан сўнг кулбаи вайронамизга келиб, бир йил  аввал 18 ёшидавафот қилган қизимиз руҳига фотиҳа қилди.

 

 

Ва биз Кўкчадаги қабристонидаги Шайх Зайниддин хоки ётган мақбара яқинида қўним топган фарзандимиз қабрини зиёрат қилдик ва тиловат қилдик.

 

Кейин устоз Шукрулло аканинг суҳбатидан баҳраманд бўлдик.

Исмат Хушев, Канада.

 

Оқланмаган ишонч қиссаси

(ёки “Президент эркаси”нинг хотиралари…)

иккинчи китоб

32 боб

ЁЛҒИЗ БЎРИ  ёхуд  УРГУТЛИК ЎТКИР ЙИГИТ

(Ўзбекистонлик таниқли журналист Карим Баҳриевнинг  сиёсий портретига чизгилар)

Танишув

…Каримжон ҳақида ўйлар эканман, беихтиёр уни биринчи маротаба учратган кезларим ёдимга тушади. Ўшанда “Саодат” журналидаги танқидий мақолам учун қувғинга учраб, эзилиб юрган дилтанг кунларим эди. Ҳамкасбларим бўлмиш дўст-у, биродарларим ҳам мендан ўзларини олиб қочарди.

Ана шундай ёлғиз ва фаромуш кунларимнинг бирида мен танимайдиган бўйчангина, озғин бир йигит қўлимни самимий сиқиб: “Исмат ака, сиз тўғри йўлдасиз, чунки яхши ва ҳалол, лекин суянчиғи йўқ одамларни ҳимоя қиляпсиз. Ёзувчини амалдор ҳеч қачон яхши кўрган эмас. Машрабни осганлар, Фурқатни Ёркентга қувганлар. Бизнинг мансабдорлар ҳам шундай. Хафа бўлманг”, – деб далда берди.

У пайтлар республикамизда Усмонхўжаевнинг ҳукмронлик даври эди. Бу самимий, таскин сўзларни эса ўша пайтда дадил айта олган дўст – Карим Баҳриев бўлди. Davomi

ESDALIK SURATLAR

 

 

Boymirza Hayit va Abdulkarim Bahriddin 1992 yil Turkiya, Istanbul

 

 

Boshbug Alparslon Turkesh, Uzbekiston Millat vakillari Abdulkarim Bahriddin va Nurali Qobul, Turkiya, Antalya. 1992  yil, Turk xalqlari congressi

 

 

Parlaament deputatlari Abdulkarim Bahriddin, Pirimqul Qodirov va Sherali Jo’rayev

1987 yil 10 noyabr.

 

Men 24 yoshda edim, Muhammad Yusuf ham harbiydan kelib “Toshkent” oqshomida ishlayotgan, birinchi she’r kitobi chiqqandi. Men adabiyot gazetasida taqriz yozgandim. U meni “birinchi tanqidchim” derdi. Universitetda Rauf Parfi va Dadaxon Hasan uchrashuvi

RAUF PARFI QO”LYOZMALARI ICHRA QOLGAN SATRLAR

Rauf Parfi. 2004 yil

Abdulkarim Bahriddin olgan surat

Ғанимат тутингиз онларни,

Ватандошлар, қайғуриб шодланинг,

Ўзбеклар –Ўз ота фарзандлари,

Буюк мустақиллик учун отланинг…

Рауф Парфи 1963 йил Davomi

AJABO…

 

А знаете ли вы…?

1. Чингиз Хан умер во время секса

2. Альберт Эйнштейн никак не мог запомнить свой номер телефона

3. Мать Гитлера всерьез подумывала об аборте, но врач ее переубедил Davomi