Archive for She’riyat

https://www.facebook.com/karim.bahriyev/videos/939771829439574/

https://www.youtube.com/channel/UCvKRej_V_-GoiFaTdTO_7cQ

*
Бирови бошлиқдан тилайди шафқат,
Бирови замондан турибди сўраб,
Бирови фалакдан кутади омад…
Мен фақат Ўзингдан тилайман, ё Раб!

Эмили ДИКИНСОН

Эмили ДИКИНСОН
(1830—1886)

Эмили Дикинсон— америкалик шоира. У ҳаёти мобайнида ёзган, кейинчалик дафтарларидан топилган бир минг саккиз юз шеъридан ҳаётлигида саккизтагина шеърини эълон қилган. Шу эълон қилинган саккиз шеър ҳам ўша пайтда мавжуд шеърий меъёрларга солиш учун қаттиқ таҳрир этилган. Эмили Дикинсоннинг шеърлари давридаги шеърларга ўхшамаган, Уларнинг сатрлари қисқа, аксарияти номсиз, тиниш белгилари ноодатий, аксар сўзлар бош ҳарфларда ёзилган, ҳар қадамда тире қўйилганди. Аксарият шеърлар ҳаёт ва момот, ўлим ва абадият мавзусида эди… Умрининг деярли ҳаммасини ота уйида, хонанишинликда яшаб ўтди. Илк китоби дунёдан ўтганидан сўнг босилиб чиқди. Бугун Эмили Дикинсон америка ва жаҳон шеъриятининг буюк вакили саналади. У ватанида ва жаҳонда энг кўп ўқиладиган америкалик шоир ҳисобланади.
Америка адабиётининг маликаси ва фахри бўлган, бир умр кафан санаб “оқ кийинган аёл”, ўз шаҳрини то сўнги кунгача тарк этмаган “амхерт асираси” Эмили Дикинсон шеърияти — Яратганни кўкда ва заминда — ҳар гиёҳ ва гулда, булутда ва чумолида, асалари ва инсонда кашф этишдан иборатдир.

***

Қалб – ўз-ўзига хон,
Дўстдир – ҳокимдир,
Ҳам ғанимдан келган жосус – золимдир.
Қалбингга бировни киритма осон.

Ташқи хиёнатдан қўрқмасин ҳеч қалб;
Ишқ сизиб чиқади қалб чегасидан –
Қалбни ич-ичидан асрамоқ лозим,
Қалб қўрқиб туради ўз эгасидан… Davomi

Сара ТИСДЭЙЛ

Сара ТИСДЭЙЛ
(1884-1933)
Америкалик шоира. Нью-Йоркда яшаган, 1918 йилда «Love Songs» шеърий китоби учун Пулитцер мукофотига сазовор бўлган. 1933 йилда сўнгги шеърий тўплами «Ғалати ғалаба» (инглизча – “Strange Victory”) номи остида чоп этилган. Сара Тревор Тисдэйл 1884 йилда бой америкалик оилада туғилган. 1933 йилда ўз жонига қасд қилган. Унинг шеъриятига бокира тўкислик, аниқ мусиқийлик хосдир. Сара Тисдэйл шеъриятидаги фожиали мусиқавийликни муқобил таржима этиш имконсиз, таржима фақат тимсоллар ва мазмун-моҳиятни бера олади, холос.

ҚАРЗ

Мен сендан қарздорман, ёрим, билиб қўй,
Адоқсиз армоним, ҳасратим учун?!
Йўқ, сен юрагимга солганинг йўқ куй,
Сен мен-ла осмонга чиқмадинг учиб.

Лек мен сени дилдан севдим-ку, ахир,
Гарчанд ҳеч вақт мени сен севмадинг чин.
Мен сендан қарздорман, сен берган севги
Мени аршга олиб кетгани учун… Davomi

Эдна Сент-Винсент МИЛЛЕЙ

Эдна Сент-Винсент МИЛЛЕЙ
(1892–1950)
Эдна Миллей – америкалик шоира ва драматург, 1923 йилда Пулитцер мукофотини олган, XX аср АҚШ шеъриятининг энг машҳур шоираларидан бири. Шаклан мумтоз шеърларидаги чуқур ва жасур руҳ унинг фалсафий-ишқий лирикасини оламга машҳур қилди. У Роклендда (Мэн штатида) муаллим оиласида дунёга келган.
Эдна беш ёшидан шеър ёзган. 1912 йилда унинг “Renascence” шеъри «АҚШда йилнинг энг яхши шеъри” деб эътироф этилган. 1917 йилда Нью Йоркка келади ва илк шеърий китобини чоп этади. Ишқ, ҳирс, тан ва руҳ дихотомияси – унинг шеърларида асосий мавзулардир. Шакли классик, аммо мазмуни ўта замонавий бўлган бу шеърлар ҳақида бир мунаққид “у икки аср кесимида туради”, деганди, яъни шаклан – 19 асрда, мазмунан – 20 асрда бироз модернизм билан овунган китобхонлар бугунга келиб, яна Эдна Миллей сингари қалб шеърияти томон қайтмоқдалар.

ИЛОҲИЙ ДУНЁ

Илоҳим, мен сендан беркинолмайман!
Сенинг шамолларинг эсар аршингдан!
Туманларинг ёпар далаларингни,
Сенинг ўрмонинг бу – турар қаршимда.
Шу қадар турфаранг, рақс тушар соя,
Тубсизлик устида қора одамдай
Майдаланиб борар қадимий қоя. Davomi

АМЕРИКА ШЕЪРИЯТИ Дороти ПАРКЕР (1893-1967)

АМЕРИКА ШЕЪРИЯТИ
Дороти ПАРКЕР
(1893-1967)
Америкалик шоира, ёзувчи ва сценарийнавис. Инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш ҳаракатларида иштирок этган. Фарзандсиз ўтган, қора танлилар ассоциацияси аъзолари томонидан дафн этилган. Истагига кўра, қабрига: “Менинг хокимни ҳам кечиринглар” деб ёзилган.

УМР АДОҒИДА…

Бир куни қарийман, сокинлашаман,
Адо бўлар шунда ҳирсу ҳаяжон -
Тўшакда ётарман хотирам билан,
Хотиржамлик ичра совуб борар жон.

Davomi

NOSIRLAR NAZMI. ERNEST HEMINGWAY

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Носирлар назми

Эрнест Миллер Ҳемингуэй машҳур Америка ёзувчиси ва журналистидир. Асарларининг лўнда ва тиниқ тили билан, таҳликали ҳаёти ва жасорати билан адиб ХХ аср адабиётида ўз мустаҳкам ўрнини эгаллаган. 1920 йилдан то 1950 йилгача бўлган ижоди дунёни ҳайратлантирган ва у 1954 йилда Нобел мукофотига сазовор бўлган. У ҳаётлигида еттита роман ва олтита ҳикоялар тўпламини чоп этган. Уч романи, тўртта қисқа ҳикоялар тўплами вафотидан кейин босилган.

Адиб 18 ёшидаёқ АҚШ армиясида имтиҳондан ўтган ва жанг майдонларида Халқаро Қизил Хоч таркибида жанг майдонларидаги фожиаларни кўрган. 1918 йил 8 июлда яраланган. Уруш кўрган авлодни у “йўқотилган авлод” деб атарди.

Буюк ёзувчи Ҳемингуэйнинг аввал шеър ёзганини кўпчилик билмайди. Унинг шеърларида ҳам насридаги мавзулар асарлар марказида туради – бу урушнинг маънисизлиги, инсон қадрининг фожиавий топталишлари, қўмондонларнинг хатоларига қурбон кетган оддий асарларнинг тақдири, хонашинликдан ториқиш ва саргузаштлар иштиёқи чизгиларидир Davomi

TOMCHIDIL

 

 

 

 

 

 

Абдулкарим
БАҲРИДДИН

Т  О  М  Ч  И  Д  И  Л

Шеърлар
Достонлар
Бадиҳалар
Таржималар

Тошкент -2014

ПОРЛОҚ ҲАЙРАТЛАР ЧАҚИНИ

Чин шеър ҳамиша тоза туйғудан туғилади. Тоза туйғу эса ойдин тафаккур ва порлоқ ҳайратлар мевасидир. Ўйчил ойдин, таниқли журналист Абдулкарим Баҳриддин болалик йилларидан шеър ёзар, аммо уларнинг босилиб чиқишига кўпда қизиқавермасди. Ниҳоят, шоир ўзининг поэтик яратиқларини бир китобга йиғишга жазм этибди. Қўлингиздаги тўпламда Абдулкарим умр бўйи ёзган шеърларидан энг саралари ўрин олган. Бу шеърлар шоирнинг болалик, ўспиринлик, йигитлик, балоғат босқичларида туйган чин ҳайратларидан юзага келган порлоқ шеърий чақинлардир. Davomi

NOSIRLAR NAZMI. JEYMS JOYS

 

 

 

 

 

 

 

 

 

НОСИРЛАР НАЗМИ
Жеймс Жойс
(James Augustine Alosius Joyce, 1882 -1941)

Ирландиянинг Дублин шаҳрида туғилган, Дублин университетини тугатган. Ўн йил мобайнида Триеста ва Цюрихда тиллардан дарс берган. Сўнг қолган умрининг деярли асосий қисмини Парижда яшаб ўтказган. Парижни олмон қўшинлари босиб олгач, Швейцарига йўл олган ва у ерда вафот қилган. 1914 йилда “Дублинликлар” номли ҳикоялар китоби чоп этилган. “Қувғиндилар” пьесаси Мюнхенда (1918) ва Лондонда (1926) саҳналаштирилган. “Мусаввирнинг ёшликдаги сурати” қиссаси 1914-1915 йиллар мобайнида “Эготист” журналида чоп этилган. 1915 йилда Қироллик Бадиий Жамғармасининг грантига сазовор бўлган.
Жеймс Жойсни дунёга танитган машҳур асари шаклае инқилобий асар бўлган “Улисс” романи эди. Асарни ўшандаёқ Э.Хэмингуэй, Т.С.Элиот ва Арнольд Беккет юксак баҳолаган эдилар. Кафка, Пруст ва Жойсни ҳақли равишда “ХХ аср насрий адабиёт уммонининг учта кити” деб баҳолашганди.
Маълумки, Жеймс Жойс, аксарият ижодкорларда кузатилгани каби, бадиий ижодни шеър ёзишдан бошлаган ва унинг илк шеърий китоби “Яккахон мусиқа” аталган ва 1907 йилда чоп этилганди. Бугун биз сизнинг назарингизга буюк сўз санъаткорининг насри соясида қолиб кетган назмидан айрим намуналарини ҳавола этамиз. Davomi

AFRIKA SHOIRLARI SOCHMALARI

 

 

 

 

 

СОЧМАЛАР
АФРИКА
МАЛИ
ФИЛИ ДАБО СИССОКО
ХАРМАКХИ (СФИНКС)
Африка нафақат ўзининг ранг-баранглиги билан кишини ҳайратга солади, балким бу девқомат қитъа ўзининг ақл бовар қилмас сир-синоатлари билан ҳаммани маҳлиё этади.
Шимолда Ўрта ер денгизининг сокин тўлқинлари қитъани ювади. Жанубда — Бур бурни. Шарқда —Гвардафуй бурни, ундан нариси – Осиё. Ғарбда — Яшил бурни ўзга бир дунё билан чегарани белгилайди. Davomi

ARRIKA QIT’ASI SHERIYATI

 

 

 

 

 

 

ШЕЪРИЯТ
АФРИКА
ЖАЗОИР
Надия ГЕНДУЗ

Мен кўрдим тошларингни,
Қаро ерларингни кўрдим,
Ерга томган кўз ёшларингни,
Тоғларингни, воҳаларингни,
Қорларингни, баҳорларингни;
Мен кўрдим майса ниш уриб,
Бўлиқ бошоқларга айланганини,
Кўрдим ҳатто январда
Бодом гуллаб,
Яшамоққа шайланганини.
Кўрмасам бўларди, кўрдим-
Маҳбусхоналарнинг тиконли симларини Davomi

AFRIKA SHERIYATI HAQIDA

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЎЗЛИК ҲИМОЯСИГА ЧОҒЛАНГАН ШЕЪРИЯТ

Африка деганда дунёнинг бошқа ерларидаги аксарият омма шувиллаган билқиллама қумлар тўла саҳродаги туя минган фаллоҳларни, жазирама чангалзорларда яшайдиган одамхўр қабилаларни, суваракларни еб кун кўрадиган занжи болаларни, йиллаб ювинмаган ёввойиларни тасаввур қилади. Африкани кўпчилик жуда иссиқ бир саҳро деб билади. Ҳолбуки, бу жуда улкан континентдир. Унда абадий қор босган воҳалар ҳам, Калиманжара каби улкан чўққили тоғлар ҳам, Виктория сингарии курраи заминнинг улкан шаршалари ҳам бор. Бугун Африкада тараққий қилган давлатлар, шаҳарлар ҳам кўп.
Шу билан бирга бугунги Африкада ҳали-ҳануз қабилавий жанглар тинган эмас. Ирқий, диний, сепаратистик низолар ҳам давом этаётгани ойнаи жаҳон хабарларидан маълум. Жафокаш халқ, қон ва терга суғорилган замин… Турфаранг диёр, турли тиллар, турли маданиятлар, турли анъаналар, урф-одатлар кесишган ўлка. Davomi