Archive for Proza

Karim BAHRIYEV ZULM TEXNOLOGIYASI Birinchi qism

 

 

 

 

 

М У Қ А Д Д И М А

 

Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони

Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас.

                                Омон МАТЖОН

 

  Инсоният тарихи – урушлар тарихидан иборат, деган фикр ҳақиқатдир. Айни пайтда одамлар бу урушлар оралиғида тинимсиз тинч яшаш йўлини ахтаргани ҳам ҳақиқатдир. Асрлар давомида халқлар, мамлакатлар ва давлатлар ҳаёти жангу жадаллардан, ҳеч бўлмаса, уларга тайёргарликдан иборат бўлиб келди ва ҳозир ҳам ҳарбий тайёргарлик масаласи давлатлар стратегиясининг олдинги қаторидан чекинган эмас. «Ё сен ўлдирасан, ё сени ўлдиришади», – асрлар давомида эл-улуснинг хаёли шу серғулув фикр билан батамом банд бўлиб келди.

Бутун тарих давомида давлатлар ўта ҳарбийлашган эди. Замон ўзгарар, онг ўзгармасди. Қуроллар такомиллашар, тош ўрнини – найза, камонлар ўрнини – пилта милтиқлар, милтиқлар ўрнини – автоматлар, автоматлар ўрнини – ракеталар, бомбалар эгалларди… Фикр эса – ўша-ўша. Ҳокимият, бир томондан, ташқи душманлари билан, иккинчи томондан, уруш тинган заҳоти ўз халқи билан курашиб ётарди. Шахс эрксиз эди. Тахт талашган қўмондонлар тўқиган ақида ҳам ўзини оқлаб келди: «Ўз жангчисини боқмаган юрт бегона юртнинг аскарини боқади!» Яъни, уни босиб оладилар ва талайдилар.

Аммо ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб одамзод онгида маълум ўзгаришлар юз берди. «Душман»га қўшиб «дўст»ни ҳам йўқотиб юборадиган оммавий қирғин қуроллари – ядровий бомбаларнинг пайдо бўлиши натижасида жаҳон урушида маъни қолмади. Ядро қуроли ишлатиладиган урушда ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бўлмайди – заминнинг, тирикликнинг ўзи хавф остида қолади. Бундан ташқари, инсониятнинг тор манфаатларга  ўралашиб қолганлиги, ўз ҳаракатининг оқибатларини, глобал жараёнларни ўйламаслиги натижасида унинг бошига қатор экологик, демографик, технократик кулфатлар ёғила бошлади. Куррамиздаги экологик вазият вайронлаша бошлади. Инсоннинг нозик баданларини кимёвий уруш қуроллари эмас, автоларнинг тутунлари зимдан  емирмоқда, одамларни жанг майдонида танклар эмас, тинчгина уйида рак, СПИД, юрак-томир касалликлари қириб юбормоқда. Жаҳон ҳамжамияти олдида қатор муаммолар кўндаланг турибди. Ўсиб бораётган аҳоли курраи заминнинг қайта тикланмас бойликларини ютиб бормоқда Бу кетишда ер ўз фарзандларини боқа олмай қолиши турган гап. Қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришининг ҳамда уларнинг маҳсулотини истеъмол этаётган ер аҳлининг тинимсиз ўсиши натижасида замин толиқа бошлади, атроф-муҳитнинг мувозанати бузилди.

Ютоқилик шу суръатда давом этаверса, сайёрамизнинг ҳам, унинг бир парчаси бўлган одамзоднинг ҳам тақдири катта хавф остида қолиши аниқ. Бунинг устига, фан ва техниканинг улкан тараққиётига қарамасдан, инсоният зилзила, вулқон, тўфон каби минглаб одамларнинг жонига жабр қилаётган табиат ҳодисаларининг сабабини ҳам, вақтини ҳам тушунтиришга ожизлигича қолмоқда. Яратганнинг қудрати олдида яратилганлар абадий лолдирлар. Davomi

КАРИМ БАҲРИЕВ АХБОРОТ ҲУҚУҚИ

 КАРИМ БАҲРИЕВ

 

АХБОРОТ ҲУҚУҚИ:

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА ЖУРНАЛИСТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА ҚОНУНЧИЛИГИГА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ШАРҲЛАР

 Тузиш, сўзбоши ва шарҳлар:

 Карим БАҲРИЕВ

 Илмий маслаҳатчи:

А.Х.САИДОВ,

профессор, юридик фанлар доктори.

 

Тақризчилар:

 ОМОН ОҚЙЎЛОВ,

Жаҳон иқтисоди ва дипломатия университети кафедраси мудири, юридик фанлар номзоди.

 

ФАРХОД ТОҲИРОВ,

Тошкент Давлат юридик институти кафедраси мудири,

юридик фанлар номзоди.

 

Масьул муҳаррир:

 ҚУДРАТ ЭРНАЗАРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий университети журналистика факультети декани, филология фанлари номзоди.

 

 

 

Ушбу тўпламда Ўзбекистон Республикаси

ратификация қилган халқаро битимлар ва конвенциялар ҳамда

Ўзбекистон Республикасининг  Ўзбекистон ҳудудида журналистлар

фаолиятини тартибга солувчи меьёрий ҳужжатларидан кўчирмалар

системалаштирилган ҳолда илмий-амалий шарҳлар билан тақдим этилмоқда Davomi

KАРИМ БАХРИЕВ: Слово о свободе слова

Книга издана при финансовой и технической поддержке Фонда Сороса —Будапешт (Венгрия) и Института по Освещению Войны и Мира (Англия)

Рецензенты:

Алекс Лупис, Комитет по Защите Журналистов (Нью_Йорк, США)
Жорж Крымский, Международный Центр журналистики(Вашингтон, США)
Ало Ходжаев, публицист (Ташкент, Узбекистан)

Редакторы:

Джошуа Макледер (Нью_Йорк, США)
Сабит Мадалиев (Ташкент, Узбекистан)

 Бахриев К.Х. Слово о свободе слова. — М: Издательство Р. Элинина,

2003. — 344 с., ил.ISBN

Данная книга состоит из трёх частей — трёх речей в защиту свободы слова в Узбекистане. Davomi