Archive for Kitoblar

https://www.youtube.com/channel/UCvKRej_V_-GoiFaTdTO_7cQ

TOMCHIDIL

 

 

 

 

 

 

Абдулкарим
БАҲРИДДИН

Т  О  М  Ч  И  Д  И  Л

Шеърлар
Достонлар
Бадиҳалар
Таржималар

Тошкент -2014

ПОРЛОҚ ҲАЙРАТЛАР ЧАҚИНИ

Чин шеър ҳамиша тоза туйғудан туғилади. Тоза туйғу эса ойдин тафаккур ва порлоқ ҳайратлар мевасидир. Ўйчил ойдин, таниқли журналист Абдулкарим Баҳриддин болалик йилларидан шеър ёзар, аммо уларнинг босилиб чиқишига кўпда қизиқавермасди. Ниҳоят, шоир ўзининг поэтик яратиқларини бир китобга йиғишга жазм этибди. Қўлингиздаги тўпламда Абдулкарим умр бўйи ёзган шеърларидан энг саралари ўрин олган. Бу шеърлар шоирнинг болалик, ўспиринлик, йигитлик, балоғат босқичларида туйган чин ҳайратларидан юзага келган порлоқ шеърий чақинлардир. Davomi

ROMIZ RAVSHAN. SUT TISHINING OG’RIG’I. DOSTON.

 

 

СУТ ТИШИНИНГ ОҒРИҒИ

 

Достон

 

Фузулийга, яна болам Равшанга

 

Биринчи сентябрда, мактабда дарслар бошланганда мааълум бўлдики, тўртинчи синфнинг ҳамма ўқувчилари қимирлаб қолган сут тишларини бу ёз тушириб қайтибдилар. Ўша синфда фақат бир боланинг оғзида бир дона сут тиши қолган эдики, бу ҳам Самад эди. Самад оғзини очиб салом берган заҳоти ўқувчилар бу тишни кўрдилар, кулдилар.

 

Сўнгра қалин бир ипнинг бир учини Самаднинг тишига боғладилар, бир учини – синфхонанинг эшигига.

 

Ўша ёз қишлоққа шаҳардан янги муаллима келганди, жуда гўзал қиз эди, исми Чимноз эди. Биринчи дарс ана шу Чимноз муаллиманинг дарси эди ва, ўзингиз тушуниб етгандай, эшикни очиб Самаднинг тишини суғурган ҳам Чимноз муаллима бўлди.

 

Тўғриси, Самад қўрқоқ эмасди, аммо эшикнинг орқасидан Чимноз муаллима туфлисининг пошначалари тақиллаганда Самаднинг юраги жойидан қўзғолди, эшик тортилиб очилганда Самаднинг ўзи ҳам жойидан қўзғолди, ўқдай учиб Чимноз муаллиманинг қучоғига тушди. Самаднинг бўйи зўрға Чимноз муаллиманинг кўкрагидан келарди, шунинг учун Чимноз муаллиманинг юраги тўғри Самаднинг қулоғи остидан дукурлаб тепарди.

 

Самаднинг тишига боғланган ип ҳам узилганди, бир учи эшикда осилиб турарди. Ип узилганди, аммо узилган сут тиши ҳам Самаднинг оғзида эди.

 

Сўнгра Самад ўтиб жойига ўтирди; Чимноз муаллима дарсда нималарни ўтди, нима деди, Самад эшитмади – қулоғида фақат Чимноз муаллима юрагининг дукурлаши эшитиларди. Самад оқшом тўшакка кириб ётганида ҳам у юракнинг дукурлаши ҳали қулоғидан кетмаганди. Davomi

Р О М И З Р А В Ш А Н NAFAS

 

Абдулкарим БAҲРИДДИН таржималари

 

РАМИЗ РАВШАН ҲАҚИДА СЎЗ

 

Рамиз Равшаннинг илк китоби 1970 йилда босилиб чиққанди. Илк китобга сўзбоши ёзган Акрам Айлисли шундай таъкидлаганди: «Рамиз Равшаннинг йигирма уч ёши бор. Буни айтмасак ҳам бўларди. Аммо масала шундаки, Рамизнинг шеърлари ва унинг ёши орасида ажиб бир уйғунлик бор…»

 

Рамизнинг иккинчи китоби орадан ўн етти йил ўтгач, 1987 йилда дунё юзини кўрди. Унга сўз ёши ёзган Комил Вали шундай таъкидлади: «Энди Рамизнинг қирқ ёши бор… Аммо «Кўк юзи тош сақламас»даги шеърлар энди Рамизнинг ёшига айни эмас. Улар ё жуда ёшдир, ё жуда қаридир… Мен Рамизнинг шеърини ўз сўзим каби бемалол онамга ўқиб бера оламан. Ўғлимга васият қиламан. Умримни бу шеърларда яшайман».

 

Рамизнинг метафораси шеърнинг бўй-бастичадир, илҳомининг жонида, руҳида, мажозидадир, ҳар шеъри мукаммал бир мажозий тамсилга айланиш даражасидадир.

 

Кўзимизнинг қобоғинда Рамизнинг ёзганлари унинг яратганларига айланади, биз бу дунёни бир бора ва абадий севиб қоламиз, бу дунёга қайтиб келмаслигимизни унутамиз, абадийликни юракдан ҳис қилиб нафас оламиз. Бу нафас ҳам бизнинг шеъримиздир. Шеърга айланмаган дил сўзларимиздир.

 

Рамизнинг шеърияти ўзликни англаш сари йўлда туғилган шеърлардир. У дунёдан фожиавий тарзда зериккандир: «Ахир, бундоқ ким зерикар – Оғзимда тилим зерикар, Чўнтакда қўлим зерикар. Йўлимга қизлар чиқсалар, Ёқамга бир гул тақсалар, Ёқамда гулим зерикар… Бу қайғунинг борми чеки, Бу на ғамдир дунёдаки?! Биламан, менга кўз тикиб, Қайдадир ўлим зерикар». У дунёга чизиқ тортади-да, кўз очиб кўрганларидан ториқа-ториқа онасига: «Мени қайтвариб ичингга ол», – демоққача боради.

 

У «Кўзгу»га тикиларкан, кўзгу чатнаб парча-парча синади – у  ўзини бундоқ кўргиси келмайди. Бир томондан, дунё уни қаритди, иккинчи томондан, дили ёшдир. Орзулари кўкка тортади, оёғи эса ерга ботган: «На қадар сўзлар бор сўзимдан ёшроқ, Энди чақирмоққа нафасим келмас. Энди бу дунёда ўзимдан ёшроқ Шеърларни ёзмоққа ҳавасим келмас». Аммо тириклик ва ўлим ёнма-ёндир, унинг чегараси ёлғиз Аллоҳга аёндир. Бироқ шоир шуни биладики, ўлимдан инсонни юлиб оладиган нарса илҳом тўлғоғида туғилган сўздир: «Сўнг нафас дунёда ҳар недан ширин, Шоир ҳам қарийди, ўлар, биламан. Сўзидан қон ҳиди келган шоирнинг Оғзидан сут ҳиди келар, биламан…»

 

Рамизнинг шеърини шарҳлашга, тушунтиришга уриниш кулгилидир. Уларни мутолаа қилиш керак. Улар ўзини ўзи тушунтиради. Ўзини ўзи ҳимоя қилади. Davomi

Карим БАХРИЕВ ОАВ ВА САЙЛОВЛАР

 

Сайлов жараёнини ёритиш бўйича тавсиялар
 2004 йил август

 Мазкур нашр ЕХҲТ ининг Ўзбекистондаги маркази томонидан «Интерньюс-Ўзбекистон» халқаро ноҳукумат ташкилоти юридик хизмати иштирокида тайёрланган.

 Мазкур лойиҳа ЕХҲТ ининг Тошкентдаги Маркази томонидан қўллаб-қувватланган.

Муаллиф-тузувчи К.Х.Баҳриев
Масъул муҳаррир-Г.Н.Майорова

 Муаллиф ЕХҲТнинг Тошкентдаги Маркази сиёсий маслаҳатчиси Мари-Карин Фон Гумпенберг, Сиёсий маслаҳатчи ёрдамчиси Адилия Даминовани, Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича маркази директори, профессор А.Х.Саидовни, ОАВ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Марказий Чернозем Маркази раҳбари Г.Ю. Араповани, адвокат Галина Майоровани материалларни тўплаш, уларни услубий ва юридик таҳлил қилиш, нашрни техник жиҳатдан тузишда ёрдам берганликлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги Маркази
Карим Бахриев

 Тошкент 2004  Davomi

Карим БАХРИЕВ СМИ и выборы

Рекомендации

по освещению избирательного процесса

 aвгуст 2004

Издание подготовлено Центром ОБСЕ в Узбекистане  при участии юридической службы международной неправительственной организации «Интерньюс-Узбекистан»

Поддержка данного проекта осуществлена Центром ОБСЕ в Ташкенте

Автор-составитель К.Х.Бахриев

 Ответственный редактор – Г.Н.Майорова

  Автор благодарит политического советника Центра ОБСЕ в Ташкенте Мари-Карин Фон Гумпенберг, Ассистента политического советника Адилию Даминовой, Директора Национального Центра Республики Узбекистан по правам человека, профессора А.Х.Саидова, руководителя Центрально-Черноземного Центра защиты прав СМИ Г.Ю.Арапову, адвоката Гилину Майорову за их помощь в подборе материалов, их методическом и юридическом анализе, техническом составлении издания

 

©  Центр ОБСЕ в Узбекистане

© Карим Бахриев           Ташкент 2004 Davomi

Карим БАХРИЕВ: ПЕРЕХОД НА ЦИФРОВОЕ ВЕЩАНИЕ: ПРОБЛЕМЫ И ПУТИ ИХ РЕШЕНИЯ

 

ПЕРЕХОД НА ЦИФРОВОЕ ВЕЩАНИЕ: ПРОБЛЕМЫ И ПУТИ ИХ РЕШЕНИЯ

Попытка систематизации и обзора сообщений агентств, газет, журналов, сайтов Интернета, а также материалов конференций и круглых столов

ВВЕДЕНИЕ

 ЧАСТЬ 1. ПРОБЛЕМЫ ПЕРЕХОДА НА ЦИФРОВОЕ ВЕЩАНИЕ

1.1. ПОЛИТИКО-ПРАВОВЫЕ ПРОБЛЕМЫ

1.2.СОЦИАЛЬНЫЕ ПРОБЛЕМЫ

1.3.ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ПРОБЛЕМЫ

1.4.ТЕХНИЧЕСКИЕ ПРОБЛЕМЫ

 ЧАСТЬ 2. ОПЫТЫ НЕКОТОРЫХ СТРАН ПО ВОПРОСАМ ПЕРЕХОДА НА ЦИФРОВОЕ ВЕЩАНИЕ

2.1.      СОСТОЯНИЕ «ЦИФРОВИЗАЦИИ» В МИРЕ

2.2.      РОССИЯ

2.3.      США

2.4.      УКРАИНА

2.5.      БЕЛОРУС

2.6.      КАЗАХСТАН

2.7.      УЗБЕКИСТАН

2.8.      КЫРГЫЗСТАН

 ЗАКЛЮЧЕНИЕ

РЕКОМЕНДАЦИИ

ПРИЛОЖЕНИЯ

РЕХОД НА ЦИФРОВОЕ ВЕЩАНИЕ: ПРОБЛЕМЫ И ПУТИ ИХ РЕШЕНИЯ

ВВЕДЕНИЕ

Цифровизация, то есть переход на «цифровое вещание» связан на самом деле с обеспечением конституционного права граждан на информацию.

Социальное значение перехода на «цифру» огромно. К тому же, общенациональный частотный ресурс для любой страны не менее важен, чем, скажем, нефтегазовый или золотовалютный, и распорядиться им надо для пользы страны и его народа.

Во всем мире, особенно в еще развивающихся и отсталых странах первой и важнейшей задачей, решаемой с переходом на цифру, должна стать ликвидация информационного неравенства между периферией и центром, между крупными городами и отдалёнными селами. Это неравенство называется в международных документах «цифровым разрывом».

Davomi

Жорж А. ҚРИМСКИ Репортаж, материалларнинг ёзилиши ва таҳрир қилиниши асослари

 

Жорж А. ҚРИМСКИ

Мустақил газеталар учун

Репортаж, материалларнинг ёзилиши

ва таҳрир қилиниши асослари

Журналистлар учун халқаро марказ (ICFJ) тайёрлаган

Инглиз тилидан Карим Баҳриев таржимаси

2003 й.

Мундарижа

Муқаддима  2

Кириш   4

I-Қисм    ЭЬТИҚОД ВА МЕЗОНЛАР  8

Дастлабки маьлумотлар  9.

Ахлоқ  11.

Янгилик ва фикр  13

Янгиликларнинг сифати  15.

Хулоса  21.

Саволлар ва машқлар  22.

II-Қисм    РЕПОРТАЖ    25

Дастлабки маьлумотлар  26

Кузатувчанлик  28.

Ёзувларни юритиш   30.

Асосий жиҳатлар  31.

Топшириқ  32.

Татқиқотлар  34.

Интервью   37

«Экспертлар»  41

Ахборотни текшириш   42.

Манбаларни саралаш   45.

Хулоса  49.

Саволлар ва машқлар  50.

III-Қисм    ЯНГИЛИКЛАР МАТЕРИАЛЛАРИНИНГ ЁЗИЛИШИ   53

Дастлабки маьлумотлар  54.

Мақолани ёзишга тайёрланиш   56.

Қайноқ янгиликлар  58.

“Парчалар”  64

«Қайноқ бўлмаган» янгиликлар  65

Davomi

SANDRA KOLIVER, PATRIK MERLOU

DEMOKRATIYAGA O’TISH TIZIMIDAGI MAMLAKATLARDA SAYLOV MAVSUMLARINI ELEKTRON OMMAVIY AXBOROT VOSITALARIDA YORITISH BO’YICHA QO’LLANMA

 19 MODDA

SENZURAGA QARSHI KURASH XALQARO MARKAZI

 

S ARTICLE 19

 

All rights reserved. No part of this phblication may be photocopied, recorded or otherwise reprodhced, stored in in retrieval system or transmitted in any form or by any electronic or mechanical means without prior permission of the copyright owner and pablisher.

 

ISBN 1 870798 12 0

 

Barcha huquqlar himoya qilingan. Ushbu kitobdan mualliflik huquqining sohibidan va noshirdan avvaldan ruxsat olmay turib,  to’la yoki qisman fotonusxa olish, magnit tasmasiga yozib olish yoki boshqa tarzda qayta ko’chirish, uni axborotni ishlash tizimida saqlash, shuningdek har qanday shaklda yoxud har qanday elektron yoki mexanik vositalar bilan uzatish mumkin emas.

 

INTERNEWS

NETWORK

 

Internews: Ghidelines for Election Broadcasting in Transitional Democracies

 

DEMOKRATIYAGA O’TISH TIZIMIDAGI MAMLAKATLARDA SAYLOV MAVSUMLARINI ELEKTRON OMMAVIY AXBOROT VOSITALARIDA YORITISH BO’YICHA QO’LLANMA

MUNDARIJA

KIRISH

QISQARTMALAR

SO’ZBOSHI

O’ZBEKCHA NASHRIGA SO’ZBOSHI

 

1-BOB. DEMOKRATIYAGA O’TISH TIZIMIDAGI MAMLAKATLARDA SAYLOV MAVSUMLARINI ELEKTRON OMMAVIY AXBOROT VOSITALARIDA YORITISH MUAMMOSINING MAZMUNI

 

KIRISH

1.1.            SAYLOV JARAYONIDA FIKR BILDIRISH ERKINLIGI

1.2.            OMMAVIY AXBOROT VOSITALARIDA FIKR BILDIRISH ERKINLIGI HUQUQINI AMALGA OSHIRISHNING MAZMUNI

1.3.            DEMOKRATIYAGA O’TISHNING TURLI-TUMAN SHART-SHAROITLARI

1.4.            TURLI MAMLAKATLAR SHAROITLARIDAGI TAFOVUTLAR VA ULARNING ELEKTRON OAV MAVQE’IGA TA’SIRI

 

2-BOB. OMMAVIY AXBOROT VOSITALARINING TANQID QILISH, TADQIQOT OLIB BORISH VA SAYLOV JARAYONI DAVOMIDA O’Z FAOLIYATINI OLIB BORISH QOBILIYATIGA TA’SIR QILUVCHI MUAMMOLAR

 

Davomi

Т О М Ч И Д И Л

 

 

 Абдулкарим БАҲРИДДИН    

Шеърлар  * Достонлар * Бадиҳалар * Таржималар
Tошкент -2012
САБР КОСАСИНИНГ СИНИҚЛАРИ

ИЛТИЖО
Руҳим, энди шу саҳар тирил,
кўзим, тоза гулларга қара –
улар ҳозир байроқдай қизил,
юрагимдай бағри қон, яра.

 

Руҳим, энди шу тонгда қўлла,
ўтиб кетар бошимдаги ғам,
қара,ўтиб кетмасдан гуллар,
учиб кетмай баргдаги шабнам.

Davomi

ROMIZ RAVSHAN NAFAS (kitoblar kitobi)

 Abdulkarim BAHRIDDIN tarjimalari

BIROZ UZUN BO’LDI UMRIM, SHEKILLI…

Biroz uzun bo‘ldi umrim, shekilli,
Ehtimol, do‘stlar ham toriqdi biroz…
Meni yedirmoqdan charchadi dunyo,
suvlari charchadi, noni charchadi.
Meni kezdirmoqdan bezdi yo‘llari,
ko‘zimga boqmoqdan osmoni charchadi.
Izlaganlar istab charchadi,
Badgumon yomonlab charchadi –
biroz uzun bo‘ldi umrim, shekilli.
Yo‘llar tovonimning ostidan qochar.
Deydilar tush boshqa,
bunaqa bo‘lmas,

Davomi

Karim BAHRIEV SABR KOSASINING SINIQLARI Shoirning ilk kitobi

ILTIJO

 Ruhim, endi shu sahar tiril,
ko’zim, toza gullarga qara –
ular hozir bayroqday qizil,
yuragimday bag’ri qon, yara.

Ruhim, endi shu tongda qo’lla,
o’tib ketar boshimdagi g’am,
qara,
o’tib ketmasdan gullar,
uchib ketmay bargdagi shabnam. 

Pok nurlarni to’yib simirgin,
o’tib ketar daydi shabboda,
ko’rib qolgin:
                  bir qatim yog’du
bir sen uchun o’ynar havoda.

Davomi

Karim BAHRIYEV ZULM TEXNOLOGIYASI Birinchi qism

 

 

 

 

 

М У Қ А Д Д И М А

 

Ёлғоннинг тахтдаги минг йил даврони

Ҳақиқат айтилган бир дамча бўлмас.

                                Омон МАТЖОН

 

  Инсоният тарихи – урушлар тарихидан иборат, деган фикр ҳақиқатдир. Айни пайтда одамлар бу урушлар оралиғида тинимсиз тинч яшаш йўлини ахтаргани ҳам ҳақиқатдир. Асрлар давомида халқлар, мамлакатлар ва давлатлар ҳаёти жангу жадаллардан, ҳеч бўлмаса, уларга тайёргарликдан иборат бўлиб келди ва ҳозир ҳам ҳарбий тайёргарлик масаласи давлатлар стратегиясининг олдинги қаторидан чекинган эмас. «Ё сен ўлдирасан, ё сени ўлдиришади», – асрлар давомида эл-улуснинг хаёли шу серғулув фикр билан батамом банд бўлиб келди.

Бутун тарих давомида давлатлар ўта ҳарбийлашган эди. Замон ўзгарар, онг ўзгармасди. Қуроллар такомиллашар, тош ўрнини – найза, камонлар ўрнини – пилта милтиқлар, милтиқлар ўрнини – автоматлар, автоматлар ўрнини – ракеталар, бомбалар эгалларди… Фикр эса – ўша-ўша. Ҳокимият, бир томондан, ташқи душманлари билан, иккинчи томондан, уруш тинган заҳоти ўз халқи билан курашиб ётарди. Шахс эрксиз эди. Тахт талашган қўмондонлар тўқиган ақида ҳам ўзини оқлаб келди: «Ўз жангчисини боқмаган юрт бегона юртнинг аскарини боқади!» Яъни, уни босиб оладилар ва талайдилар.

Аммо ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб одамзод онгида маълум ўзгаришлар юз берди. «Душман»га қўшиб «дўст»ни ҳам йўқотиб юборадиган оммавий қирғин қуроллари – ядровий бомбаларнинг пайдо бўлиши натижасида жаҳон урушида маъни қолмади. Ядро қуроли ишлатиладиган урушда ғолиб ҳам, мағлуб ҳам бўлмайди – заминнинг, тирикликнинг ўзи хавф остида қолади. Бундан ташқари, инсониятнинг тор манфаатларга  ўралашиб қолганлиги, ўз ҳаракатининг оқибатларини, глобал жараёнларни ўйламаслиги натижасида унинг бошига қатор экологик, демографик, технократик кулфатлар ёғила бошлади. Куррамиздаги экологик вазият вайронлаша бошлади. Инсоннинг нозик баданларини кимёвий уруш қуроллари эмас, автоларнинг тутунлари зимдан  емирмоқда, одамларни жанг майдонида танклар эмас, тинчгина уйида рак, СПИД, юрак-томир касалликлари қириб юбормоқда. Жаҳон ҳамжамияти олдида қатор муаммолар кўндаланг турибди. Ўсиб бораётган аҳоли курраи заминнинг қайта тикланмас бойликларини ютиб бормоқда Бу кетишда ер ўз фарзандларини боқа олмай қолиши турган гап. Қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришининг ҳамда уларнинг маҳсулотини истеъмол этаётган ер аҳлининг тинимсиз ўсиши натижасида замин толиқа бошлади, атроф-муҳитнинг мувозанати бузилди.

Ютоқилик шу суръатда давом этаверса, сайёрамизнинг ҳам, унинг бир парчаси бўлган одамзоднинг ҳам тақдири катта хавф остида қолиши аниқ. Бунинг устига, фан ва техниканинг улкан тараққиётига қарамасдан, инсоният зилзила, вулқон, тўфон каби минглаб одамларнинг жонига жабр қилаётган табиат ҳодисаларининг сабабини ҳам, вақтини ҳам тушунтиришга ожизлигича қолмоқда. Яратганнинг қудрати олдида яратилганлар абадий лолдирлар. Davomi