RAUF PARFI QO”LYOZMALARI ICHRA QOLGAN SATRLAR

Rauf Parfi. 2004 yil

Abdulkarim Bahriddin olgan surat

Ғанимат тутингиз онларни,

Ватандошлар, қайғуриб шодланинг,

Ўзбеклар –Ўз ота фарзандлари,

Буюк мустақиллик учун отланинг…

Рауф Парфи 1963 йил

 

 

 

Даҳшатдан юрагим ёрилар,

Бугун хунук тушлар кўрибман:

Мен ёниб турибман, ёронлар,

Ҳаёт ичра ёниб турибман.

… Аланга чақнайди кўзимда,

Ўтлар мени ташлади тилиб,

Исён, исён менинг бўғзимда,

Калимага келмайди тилим…

 

1961

One comment

  1. Каримберди Тўрамурод says:

    Мен ҳали 1 ва 3 ёшда эканман, Рауф Парфи “Буюк мустақиллик учун отланинг!” деб бонг урганда. Мустақиллик туфайли “от минган”ларнинг кўўўўўўпи …ҳали туғилмаган ҳам экан.

Leave a Reply